Жаҳон | 21:00 / 16.07.2019
19507
1 дақиқада ўқилади

Украина Россия билан асирларни алмашишини эълон қилди

Фото: Zik

Яқин вақт ичида Украина ва Россия тутқунликда ушлаб турилган асирларни алмаштиради. Бу ҳақда Украина президенти маъмурияти бошлиғининг ўринбосари Вадим Пристайко маълум қилди.

Пристайконинг сўзларига кўра, асирларни алмаштириш масаласи 12 июлда Украина, Германия, Франция ва Россия ташқи сиёсат маслаҳатчиларининг Парижда бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинган.  

Пристайко асирларни алмашиш «10 га 10» ва «15 га 15» шаклларида ўтказилиши мумкинлигини айтди. 

Маъмурият шунингдек, 2018 йил ноябрда Керчь бўғозида қўлга олинган 24 нафар украин денгизчиларининг ҳам тез орада озод қилинишига умид билдирган.

Аввалроқ Россия инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова Украинада 50 нафар россиялик асирликда эканлигини билдирганди.

Мавзуга оид