Жаҳон | 16:30 / 18.07.2019
6055
1 дақиқада ўқилади
Киотода анимэ-студияга ўт қўйилиши оқибатида ўндан ортиқ киши ҳалок бўлди
Киотодаги Kyoto Animation анимэ-студиясида кучли ёнғин юз берди. Полиция студияга ўт қўйилиши тахминини текширмоқда, ўт қўйишда гумонланган шахс қўлга олинган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида 12 киши ҳалок бўлган ва қарийб 40 киши жароҳатланган.
Ёнғин эрталаб маҳаллий вақт билан 10 яримларда бошланган. Бу вақтда уч қаватли студияда 70га яқин киши ишлаётган бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар пақиллаган товушни эшитишган ва тутун ҳидини сезишган. Айримларнинг айтишларича, улар бир эркакнинг "ўлинглар" деб қичқиргани ва сўнгра ўт қўйганини кўришган.
Полиция тахминига кўра, ўт қўйган шахс студия бўйлаб бензин сепиб чиққан ва унга ўт қўйган.