Нигерия шимолидаги ҳужумда 60дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
Нигерия шимоли-шарқида Боко Ҳарам жангарилари томонидан содир этилган қуролли хуруж оқибатида 65 киши қурбон бўлди. Ҳодиса Борно штатида дафн маросими чоғида рўй берган, деб хабар қилмоқда BBC.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қуролланган кишилар мотоцикллар ва минивэнларда штат маъмурий маркази Майдугури шаҳри яқинидаги қишлоққа етиб келган.
Таъкидланишича, ҳудудда жангариларнинг кучайиши кузатилмоқда.
Маҳаллий ҳокимият расмийси Муҳаммад Буламанинг айтишича, бу ҳодиса 2 ҳафта олдинги ҳодиса учун қасос олиш бўлиши мумкин. Ўшанда қишлоқда Боко Ҳарамнинг 11 жангариси ўлдирилган.
Reuters хабарига кўра, мамлакат президенти Муҳаммаду Бухорий ҳужумни қоралаб, ҳарбий ҳаво кучлари ва армияга жиноятни содир этганларни ушлашга буйруқ берганини билдирган.
Мавзуга оид
14:40 / 14.12.2024
Литийга талаб ошгани ортидан Нигериядаги конларда болалар меҳнатидан фойдаланилмоқда
12:12 / 02.12.2024
Нигерияда ноқонуний нефт заводлари йўқ қилинди
15:12 / 26.10.2024
Нигерияда бензовоз портлаши оқибатида 181 киши ҳалок бўлди
14:10 / 26.10.2024