Спорт | 20:58 / 31.07.2019
15142
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон чемпиони «Спартак» сафига ўтди

Дортмунднинг «Борусия» клуби ҳужумчиси Андре Шюррле Москванинг «Спартак» клубига ўтди.

28 ёшли футболчи 1 йил давомида москваликлар таркибида ижарада ўйнайдиган бўлди. «Спартак» уни 8 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга.

Футболчининг Москвадаги йиллик маоши миқдори 3 миллион еврони ташкил қилади. 

Андре Шюррле футболчилик фаолиятида «Майнц», «Байер», «Челси», «Вольфсбург» ва «Фулҳэм» клубларида ҳам ўйнаган. 

Германия миллий жамоаси таркибида 57та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол урган, терма жамоа билан 2014 йили Бразилия майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Андре сўнгги мавсумни «Фулҳэм»да ижара асосида ўтказиб, Премьер-лига доирасида 24та учрашувда майдонга тушган ва 6та гол урганди.

Мавзуга оид