Жаҳон | 21:45 / 01.08.2019
17790
1 дақиқада ўқилади

Сибирдаги ёнғинларни ўчириш учун сунъий ёмғир чақиришмоқчи

Фото: ФБУ "Авиалесоохрана"/ТАСС

Россиянинг Красноярск ўлкаси ва Иркутск вилоятида авж олаётган ўрмон ёнғинларига қарши кураш учун сунъий ёмғир чақирилмоқчи. Бу ҳақда Россиянинг  “Авиалесоохрана” федерал хизматида маълум қилинди.

1 август ҳолатига кўра, Россиянинг Сибир қисмида умумий майдони 2,9 млн гектардан кўпроқ бўлган ўрмонда 470 та ёнғин ўчоғи қайд қилинган. Ёнғин хавфи мавжудлиги муносабати билан Иркутск вилояти, Красноярск ўлкаси, Бурятиянинг икки тумани ва Ёқутистоннинг бир туманида фавқулодда вазият тартиби амал қилмоқда.

Ёмғир булутларга йодли кумушга эга махсус пиропатронлар узиш ёрдамида чақиртирилади.

31 июлда Россия мудофаа вазирлиги президент Владимир Путин топшириғига кўра, ёнғинларга қарши курашиш учун 10 та Ил-76 самолёти ва 10 та Ми-8 вертолётидан иборат авиация гуруҳини ташкил этди. 

Бу орада Сибирдаги ёнғинлардан тарқалаётган тутун АҚШнинг Аляска штати ва Канаданинг ғарбий соҳилларигача етиб борган. 

Мавзуга оид