Мухолифат етакчиси Омурбек Бабанов Қирғизистонга учиб келди
Қирғизистон мухолифат партияси етакчиси Омурбек Бабанов мамлакатга қайтди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бишкек вақти билан соат 14:40да мухолифатчи парвоз қилган рейс Бишкекдаги «Манас» аэропортига қўнган.
«Sputnik Қирғизистон» хабарига кўра, аэропортда бир неча юз киши тўпланган.
Бабанов аэропортдан чиқиб келганда, оломон уни хурсандчилик билан кутиб олгани айтилмоқда.
Бундан олдин, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати агар Омурбек Бабанов Қирғизистонга қайтса, унда у қонун доирасига мувофиқ жавобгарликка тортилишини билдирганди.
Аввалроқ, Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев 26 августгача Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов ҳибсхонасида сақланиши хабар қилинди.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024