Ўзбекистон | 17:48 / 13.08.2019
25852
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафта бошида Қорақалпоғистонга бориши кутилмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

12 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Селектор давомида президент кейинги ҳафта бошида Қорақалпоғистонга бориши режалаштирилганини айтди.

«Кейинги ҳафта бошида Қорақалпоғистонга боришни режалаштиряпмиз. Давлат маслаҳатчилари бориб келишди ва биз катта режа билан борамиз. Корея ва Хитой элчилари ҳам бўлишади. Икки йилда Қорақалпоғистонда кўп иш қилдик, лекин янада кўпроқ ишлар қилишимиз керак. Бу ҳудудда 333 миллион доллар инвестиция аслида кўп эмас, натижалар анча кўп бўлиши керак.

Олдин Қорақалпоғистонда тўғридан-тўғри инвестиция 400 миллион долларни ташкил қилиши мумкинлигини тасаввур қила олмасдик. 400 миллион эмас, 4 миллион ҳам бўлмасди ахир. Аммо бунинг иложи борлигини кўряпмиз, шундайми? 150 миллион экспортнинг ҳам имкони бор эканми? Бор экан. Бироқ биз натижаларни икки бараварга орттиришимиз керак.

Ҳамма ҳудудлар инвестиция жалб қилиши керак. Инвестицияни фақат вазирлар топмайди-ку, ҳамма ҳаракат қилиши керак», — деб президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид