Жаҳон | 02:26 / 14.08.2019
30194
1 дақиқада ўқилади

Хитой тинчимаётган Ҳонгконг томон ҳарбий техника тортди

Фото: Global Times

Хитой Ҳонгконг билан чегарадош Шэньчжэнь шаҳрига катта миқдорда ҳарбий техника тортди. Бу ҳақда Global Times нашри хабар берди. 

Расмий версияга кўра, ҳарбий техника катта кўламли машғулотларни ўтказиш учун келтирилган. Техника учун маҳаллий стадионни ажратишга тўғри келган. 

12 августда Хитой давлат кенгашининг Ҳонгконг ва Макао масалалари бўйича девонхона вакили Ян Гуан Ҳонгконгдаги бетартибликлар давомида “террорчилик аломатлари” намоён бўлаётганини айтган.

Июль охирида оқ футболкаларда бўлган бир неча ўнлаб эркаклар намойишчиларга калтаклар билан ҳужум қилганди. 

1 июлда эса норозилик намойиши иштирокчилари Ҳонгконг парламентини ўз назоратига олган. Кейинроқ полиция бинони намойишчилардан озод этган.

Ҳонгконг 1842 йилдан 1997 йилгача Британия мустамлакаси бўлган. Айни вақтда у Хитой таркибига махсус маъмурий туман сифатида киради.

Мавзуга оид