Янгибозор туманида кам таъминланган оилаларга уй-жойлар топширилди
Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида кам таъминланган оилалар ва ногиронлиги бор шахсларга уй-жойлар топширилди ва янги тикувчилик корхонаси очилди, деб хабар беради Kun.Uz мухбири.
30 август куни ўтказилган тантанали тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Янгибозор тумани ҳокими Ўктам Машарипов, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, ёшлар иштирок этишди.
Аввалроқ Янгибозор тумани маркази қиёфасини замонавийлаштириш ва унда яшовчилар учун янги қулайликларни юзага келтириш мақсадида «Намунавий обод марказ» дастури лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Унга асосан уй-жойга муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган аҳоли учун давлат хусусий шерикчилиги асосида 200 кв.м. майдонли 30та уй-жой қуриб берилди. Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида бахтиёр оилаларга уй-жойларнинг калитлари, эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, қурилишга ўзининг беминнат ҳиссасини қўшган тадбиркорлар, қурувчилар ҳам ташаккурномалар, фахрий ёрлиқлар ва қимматли совғалар билан тақдирланишди.
Қайд қилиш жоизки, янги уй-жойлар ёнида «Хоразм-барака чеварлари» тикувчилик корхонаси ҳам қисқа муддатлар ичида қуриб битказилди. Бу корхонага Хитой, Таиланд ва Малайзия давлатларидан шартнома асосида 50дан зиёд тикув машиналари, турли дастгоҳлар келтирилган. Унда юздан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланди. Уларнинг орасида 30та уй-жой эгаларининг ҳам борлиги, ишсиз, оғир шароитдаги аёллар учун улкан имконият бўлди.
Нурмуҳаммад Саид
Мавзуга оид
14:09 / 08.01.2025
Покистон Ўзбекистонда уй-жойлар қуришда иштирок этишни режалаштиряпти
14:40 / 22.12.2024
Эскроу тизими: у жорий этилса, мижозлар қурувчиларга алданмайдими?
10:11 / 18.12.2024
Уй-жой қурилишида янги тизим жорий этилиши мумкин
17:03 / 04.12.2024