Спорт | 14:23 / 01.09.2019
6806
1 дақиқада ўқилади
Украиналик боксчи Ломаченко WBC чемпионлик камарини қўлга киритди
Украиналик боксчи Василий Ломаченко енгил вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) талқини бўйича чемпионлик камарини қўлга киритди.
Бу унвон учун жангда у британиялик Люк Кэмпбеллни мағлубиятга учратди. Ҳакамлар ғалабани украиналикка беришган.
Эндиликда Ломаченко ҳисобида WBC, WBA ва WBO камарлари бор.
Ломаченко-Кэмпбелл жанги Лондондаги бокс кечаси доирасида ўтказилиб, унинг бош воқеаси бўлган.
Кеча доирасида, шунингдек, россиялик Александр Поветкин британиялик Хьюи Фьюрига қарши жанг ўтказиб, оғир вазнда WBA International чемпионлик камарини қўлга киритди.
Мавзуга оид
10:42 / 18.11.2023
Жалолов 14-жангида ҳам нокаут билан ғалаба қозонди, Халоков ва яна 4 боксчимиз рақибидан устун келди
21:46 / 16.11.2023
WBC Тошкентда 2023 йилдаги энг яхши боксчисини эълон қилди
19:00 / 16.11.2023
Жаҳон бокс юлдузлари Ўзбекистон пойтахтида WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвони учун рингга кўтарилади
21:09 / 04.10.2023