Жаҳон | 20:19 / 02.09.2019
35997
1 дақиқада ўқилади

Қуръони каримни таржима қилган таржимон аёл вафот этди

Фото: РИА Новости

Россиялик таржимон ва мусулмон жамоат арбоби Валерия Порохова 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Спросите у Расула” Telegram-каналида маълум қилинган. 

Порохова Қуръони каримни рус тилига шеърий тарзда тафсири билан таржима қилган ягона таржимон аёл ҳисобланади.

2000 йил апрелда Россия табиий фанлар академияси президиуми томонидан “Фанни ривожлантиришдаги хизматлари учун” фахрий нишони билан тақдирланган. Таъкидланишича, унинг “Коран. Перевод смыслов и комментарии” (“Қуръон. Мазмуни таржимаси ва изоҳлар) китоби “аъло даражадаги асар” ҳисобланади.

Мавзуга оид