«МИФИ»нинг биринчи хорижий филиали Ўзбекистонда очилди
Россия миллий ядро тадқиқот институти “Москва инженерлик-физика институти”нинг Тошкентдаги филиали очилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Қайд этилишича, очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, “Росатом” раҳбари Алексей Лихачёв иштирок этмоқда.
“Ушбу муҳим тадбиримиз мустақиллик байрамини нишонлаш кунларига тўғри келгани алоҳида аҳамиятга эга. Маълумки, ушбу олий таълим даргоҳи Ўзбекистон президентининг ўтган йил июль ойида қабул қилган алоҳида қарорига мувофиқ ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари бир йил олдин Ядро физикаси институтига ташриф чоғида айнан шу жойда ушбу институт филиалини ташкил этиш бўйича кўрсатма берган эди. Кўриб турганингиздек, ҳозир бу ерда замонавий ва инновацион ўқув корпуси қуриб битказилди ва халқаро стандартларга мувофиқ энг замонавий лаборатория ускуналари ҳамда ўқув жиҳозлари билан таъминланди. Ушбу олий таълим муассасасининг ташкил этилиши мамлакатимизда Марказий Осиёда биринчи атом электр станциясининг барпо этилиши билан боғлиқдир. Шу сабабли, махсус билим ва кўникмаларга эга юқори малакали мутахассисларга талаб жуда юқори бўлади. Тошкент шаҳрида ташкил этилган ушбу институт филиали халқ таълим стандартлари даражасидаги юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлашни таъминлашига ишончимиз комил”, - деди Абдулла Арипов.
Жорий йилда саралов фақат бакалавр дастурларига тўрт ихтисослик бўйича ўтказилди:
Ядровий энергетика ва иссиқлик физикаси;
Ядровий физика ва технологиялар;
Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси;
Электр энергияси ва электр техникаси.
ОТМ талабалари халқаро стандартларга мувофиқ ядровий энергетика ва иссиқлик физикаси бўйича муҳандислик-техник мутахассисликларига ўқитилади.
“МИФИ” филиали Улуғбек посёлкасида Ядровий физика институти яқинида жойлашган. Филиалга ўқув корпуси сифатида берилган биноларда реконструкция ва қурилиш ишлари олиб борилди. ОТМда энг янги технологиялар билан таъминланган 11 замонавий лаборатория, талабалар ва педагоглар учун ётоқхона ҳамда спорт комплекси, кутубхона фаолият юритади.
Мавзуга оид
08:01
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди
19:52 / 26.12.2024
“Автобуслар учун 100 та камера”: улар Тошкентда жамоат транспортига ажратилган алоҳида йўлакдаги қоидабузарликларни қайд этади
14:55 / 26.12.2024
Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланди
16:35 / 23.12.2024