Жаҳон | 08:14 / 05.09.2019
8593
1 дақиқада ўқилади
Баҳама оролларида “Дориан” довули қурбонлари сони 20 нафарга етди
Баҳама оролларида “Дориан” довулидан ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етди. Бу ҳақда The Miami Herald нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, 17 киши Абако оролида, яна 3 киши Катта Баҳама оролида ҳалок бўлган. Қидирув ишлари давом этмоқда. Расмий шахслар қурбонлар сони ошиши мумкинлигини айтишмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, довул сабабли оролларда 13 минг иншоот вайрон бўлган ёки талофатга учраган. Катта ҳудуд сув остида қолган.
АҚШнинг довуллар ортидан кузатув олиб борувчи миллий марказининг маълум қилишича, “Дориан” айни вақтда Жоржия штати соҳиллари яқинида бўлиб, Жанубий Каролина штати томон ҳаракатланмоқда.
Мавзуга оид
14:30 / 30.09.2024
Ўзбекистон ва Баҳама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
11:38 / 05.11.2023
«Дориан»дан «Наргиз»гача: Нега тўфонларга аёллар номи берилади?
10:47 / 12.09.2019
Баҳамада «Дориан» довули сабабли 2,5 минг киши бедарак йўқолди
10:38 / 09.09.2019