Жаҳон | 23:40 / 06.09.2019
13828
1 дақиқада ўқилади

Швециянинг энг баланд чўққиси музлик эриши сабабли ўз мақомини йўқотди

Швециядаги Кебнекайсе тоғи чўққисидаги музликнинг эриши сабабли чўққи мамлакатдаги энг баланд чўққи мақомини йўқотди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди. 

“Бу етарлича рамзийдир. Бу Швециянинг барча фуқаролари учун дунё ўзгараётганидан яққол нишонадир”, деб айтган Стокҳолм университетининг география бўйича профессори Гунхильду Нинис Росквист.

Олим жамоаси 3 сентябрда ёзги мавсум натижасига кўра музлик эришини ўлчаган. 1880 йилда илк ўлчашлар ўтказилган вақтдан бери Кебнекайсенинг икки чўққисидан жанубийси шимолийсидан баланд бўлган. Бироқ жорий кузда шимолий чўққи жанубийсидан баландроқ чиқиб, 2096,8 метрни ташкил қилган. Жанубий чўққи эса 1960-йиллардан бери 24 метр пастлашган, бунда музликнинг энг жадал эриши охирги 20 йилга тўғри келган.

Росквистнинг маълум қилишича, жанубий чўққи тикланиши мумкин, бироқ ундаги музлик барқарор эришда давом этмоқда.

Мавзуга оид