Фан-техника | 08:59 / 12.09.2019
16043
2 дақиқада ўқилади

Ford 1,3 минг Mustang’ни бир жойда йиғиб жаҳон рекорди ўрнатди

Фото: Ford

Ford компанияси “Мустанг” машиналарининг тарихдаги энг йирик парадини уюштириб, янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бельгиянинг Ломмелдаги синов полигонида 1326 та “Мустанг”ни йиғишга муваффақ бўлинган.  

Рекорд тан олиниши учун парад иштирокчиларига муайян вақт давомида машиналар оралиғи 20 метрдан кам бўлмаган ҳолда колонна бўлиб юришлари керак бўлган. Шундан кейин машиналар махсус хореографик постановкада иштирок этишган. 

Аввалги рекорд Мексикада 2017 йилда 970 та машина иштирокидаги ўрнатилганди.

Ломмелдаги полигон 3,22 квадрат километр майдонга эга. Турли йўл қопламаларини имитация қилувчи трассалар узунлиги 80 кмни ташкил қилади. Бу ерда Ford муҳандислари машиналарнинг тормоз тизими, рул бошқаруви ҳамда ҳаракатланувчи деталлари ишини текширишади.

Mustang қаторасига 4 йил дунёнинг энг оммабоп спорткари бўлиб келган. 2019 йилнинг биринчи ярмида ушбу машинадан Европада 5500 дона сотилган. Бу эса 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 фоиз кўпроқни ташкил қилган. Сотилган машиналарнинг энг катта қисми айнан Бельгияга тўғри келади. 

Мавзуга оид