Жаҳон | 19:19 / 18.09.2019
5650
1 дақиқада ўқилади

Испания ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли самолёт денгизга қулаб тушди

Испания ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли самолёт мамлакатнинг Мурсия провинцияси соҳилига яқин жойда денгизга қулаб тушди. Бу ҳақда маҳаллий тез ёрдам хизмати ўз твиттерида маълум қилди.

"Сан-Хавьер муниципалитетидан унча узоқ бўлмаган Мар Менор соҳилига Испания ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли самолёт қулаб тушгани ҳақида ўнлаб қўнғироқлар бўлди", - дейилади хабарда.

Воқеа жойига қутқарув хизмати ходимлари жўнаб кетган.

Самолёт бортида неча киши бўлгани ҳақида маълумот йўқ. Маҳаллий Verdad газетасининг ёзишича, самолёт ҳарбий-денгиз кучлари академиясига тегишли бўлган.  

Мавзуга оид