Ўзбекистон | 15:02 / 25.09.2019
39759
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари доимий асосда тайинланди

Рустам Пардаев / Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2019 йилнинг 24 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда ҳокимликнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуасига қарашли ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси шўъба мудири Абдулла Турсунов иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. 2019 йилнинг май ойидан буён Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажариб келаётган Рустам Убодуллаевич Пардаев ушбу лавозимга доимий асосда тайинланди.

Маълумот ўрнида, Рустам Пардаев 1979 йилнинг 7 апрелида Қизириқ туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Турли йилларда “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик тижорат банки Жарқўрғон тумани, Сурхондарё вилояти филиаллари раҳбари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Мавзуга оид