Ўзбекистон | 16:54 / 26.09.2019
13663
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон экспортчилари» уюшмаси ташкил этилди 

Фото: Shutterstock

2019 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон экспортчилари» Уюшмаси ташкил этилди.

 Уюшманинг асосий вазифалари қилиб қуйидагилар белгиланди:

маҳаллий экспортчиларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

республикада экспорт учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ягона электрон савдо платформасини яратиш;

чет эл инвесторларини жалб қилган ҳолда мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш;

ягона ички ва ташқи бозор маркетинг тадқиқот маълумотлар базасини яратиш;

илғор экспорт қилувчи мамлакатларнинг тажрибасини мамлакат экспортини ривожлантиришга илмий ёндашган ҳолда татбиқ қилиш;
 
«Ўзбекистон экспортчилари» Уюшмаси бошқарув раислигига «Қандолатчиликни ривожлантириш» Уюшмаси Бошқарув Раиси лавозимида фаолият олиб бораётган Мухтор Мансурхўжаевич Умаров сайланди

Уюшма манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорақамиш кўчаси, 8-уй.

Мавзуга оид