Жамият | 12:18 / 30.09.2019
7931
4 дақиқада ўқилади
Реклама

ЛУКОЙЛ билан хавфсиз ишлаб чиқариш ва экология

Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси

Хавфсиз ишлаб чиқариш ва инсон саломатлиги, қулай табиий муҳитни сақлаш каби масалалар «ЛУКОЙЛ-Ўзбекистон» учун стратегик жиҳатдан муҳим ва устувор ҳисобланади.

«ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» компаниясида фавқулодда вазиятлар ва уларнинг оқибатларини маҳаллийлаштириш ва бартараф этишга қаратилган тайёргарлик тизими, ёнғин огоҳлантириш сигналлари ва ходимларни эвакуация қилиш бўйича ўқув машғулотларини амалга ошириш таъминланган.

ЛУКОЙЛ саноат хавфсизлиги, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари билан яқин ҳамкорлик қилади.

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан биргаликда Қандим газни қайта ишлаш мажмуасида (ҚГҚИМ) техноген ва табиий фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси тадбирларини ўтказишга тайёрлигини текшириш, одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш, нефт ва газни қайта ишлаш билан боғлиқ хавфли технологиялар ва ишлаб чиқариш хавфларини камайтириш бўйича тактик-махсус машқларни (ТММ) ўтказиш ушбу йўналишдаги ишларнинг яққол намунаси бўлди.

ТММ давомида ишларга жалб қилинмаган ходимларни эвакуация қилиш ва техноген фавқулодда вазиятининг оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор штабнинг ҳаракатлари ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, заводдаги технологик қурилмада шартли ёнғинни бартараф этиш ва заҳарли газ таъсирида шартли равишда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича кўникмалар ишлаб чиқилди. Ходимларни эвакуация қилиш автоуловларни вақтинча турар жой марказида қўриқчилар, ёнғинга қарши воситалар ва тез ёрдам автомобиллари ҳамроҳлигида ташкиллаштирилган автотранспорт карвони таркибида амалга оширилди.

Қандим газни қайта ишлаш мажмуасида ўтказилган тактик-махсус машқлар

Машғулотлар натижаларини умумлаштирганда тезкор штабнинг ҳаракатлари ва ҚГҚИМ авария-қутқарув бўлинмаларининг тайёргарлиги юқори баҳоланди.

«ЛУКОЙЛ-Ўзбекистон» фаолияти давомида республикада экологик оқибатларга олиб келадиган нохуш ҳодисаларга йўл қўймагани алоҳида эътиборга лойиқдир. Компания ҳақли равишда хавфсиз ишлаб чиқариш намунаси хисобланиб, эришилган ютуқлари учун бир неча бор давлат назорат органларининг сертификатлари билан тақдирланган. Компания Ўзбекистон Республикаси Экологик ҳаракатининг «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ютуқлари учун» фахрий ёрлиғи билан тақдирланган. Шу билан бирга компания виждонли меҳнати, юқори профессионаллиги ва ишлаб чиқариш объектларининг саноат ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссаси учун «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси томонидан сертификат билан тақдирланди.

ЛУКОЙЛ «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида юқори профессионаллик ва шахсий ҳиссаси учун» Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Саноат хавфсизлиги сиёсатининг талаблари ва стандартларига сўзсиз риоя қилиш ЛУКОЙЛ компаниясига Ўзбекистоннинг нефт ва газ саноатида саноат ва экологик хавфсизлик соҳасида етакчи ўринни эгаллашга, шунингдек шериклар ва пудратчи компанияларнинг даражасини оширишга имкон беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид