Жамият | 22:59 / 02.10.2019
77650
2 дақиқада ўқилади

Қабрни тавоф этаётган ва зиналарга сажда қилаётган одамлар видеоси тарқалди

Ижтимоий тармоқда аёллар ва болалар томонидан қабрнинг тавоф қилинаётгани, шунингдек, зиналарга бош қўйиб, сажда этилаётгани ҳақидаги видео тарқалди.

Azon.uz сайтининг Youtube каналига жойлаштирилган видеолавҳа Тошкент вилояти Паркент туманидаги Заркент қишлоғида жойлашган «Заркент бобо» зиёратгоҳида олингани айтилган. 

Унда бир гуруҳ аёлларнинг қабр устунларини бирма-бир тавоф қилиб, ўпаётганини, шунингдек, қабрга олиб чиқувчи зиналарга бош қўйиб, сажда қилаётганини кўриш мумкин. Лавҳада вояга етмаган болалар ҳам катталар ортидан бу амалларни такрорламоқдалар.   

Видеолавҳани суратга олган киши бу амалларнинг энг катта гуноҳ бўлмиш ширк экани, Ислом динимизга зид экани, диндан узоқлашиш, Исломнинг асл моҳиятини англамаслик оқибатида келиб чиқаётгани, бундай амаллар касофатидан юртимиздан барака кўтарилаётгани, тоғлардаги булоқлар қуриб қолаётгани, буларга ўзимиз сабабчи эканимизни, ўзимиз йўл очиб бераётганимизни айтган. 

«Бунақасини қаерда кўргансиз? Бундан ортиқ ширк борми? Ҳар бир зинага бош қўйиб, сажда қилишяпти», - деб тугатади лавҳани тасвирга олувчи.

Мавзуга оид