Ўзбекистон | 18:51 / 04.10.2019
43508
1 дақиқада ўқилади

2019 йилда Ўзбекистоннинг қанча фуқароси Россия орқали ҳажга боргани маълум қилинди

2019 йилда Ўзбекистоннинг 419 нафар фуқароси Россия учун ажратилган квоталар доирасида ҳаж зиёратини адо этди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев маълумот берди.

Сафоевнинг айтишича, Россия Федерациялар кенгаши раисининг ўринбосари Илёс Умаханов унга шундай маълумот берган. Умаханов куни кеча РФ Федерациялар кенгаши делегацияси билан бирга Ўзбекистонга келган эди.

«Россиядан ҳар йили шунча ўзбекистонлик ҳажга борадими? Буни айта олмайман. Бизнинг яхши дўстимиз жаноб Умаханов Россиядан ҳажга қанча одам бориши масаласини мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Умуман, янглишмасам, Россиядан йилига 25 минг киши ҳажга боради», – деди Сафоев.

Маълумот учун, 2016 йилда Ўзбекистондан 5200 киши муқаддас Ҳаж амалларини адо этиб келган бўлса, 2017 йилдан бошлаб йилига 7200 нафар ўзбекистонлик ислом динининг муқаддас арконларидан бирини адо этиш имконига эга бўлиб келмоқда.

Мавзуга оид