Жаҳон | 01:26 / 04.10.2019
11747
1 дақиқада ўқилади
Ҳусийлар Саудия Арабистонига янги зарбалар бериш билан таҳдид қилмоқда
Яманлик ҳусийлар уларнинг тинчликка чақириғига Саудия Арабистони хайрихоҳлик билдирмаса, подшоҳликка янги зарбалар беришларидан огоҳлантиришди.
Ҳусийларнинг таъкидлашича, янги зарбалар шунчалик кучли бўладики, сентябрда Саудия Арабистони нефть объектларига уюштирилган ҳужум “асйберг учигина” бўлиб кўринади.
Нефть объектларига ҳужум учун жавобгарликни айнан ҳусийчилар ўз зиммаларига олгандилар. Вашингтон ўша вақтда буни рад этиб, ҳужумда Эронни айблаган. Саудия Арабистони раҳбарияти гапда АҚШнинг бу айбловларига қўшилган, бироқ амалда ҳусийчиларга қарши жавоб амалиётини бошлаган.
Мавзуга оид
13:17
Саудия Арабистонидан Ўзбекистоннинг IТ соҳасига инвестиция жалб этилиши мумкин
18:07 / 24.12.2024
Саудия Арабистонидаги кўзгусимон мегашаҳарни роботлар қуради
15:04 / 22.12.2024
Магдебургдаги ярмаркага ҳужум. Ҳозиргача нималар маълум?
23:55 / 03.12.2024