Ўзбекистон | 10:04 / 07.10.2019
14430
1 дақиқада ўқилади

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди

Президент қарори билан 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди.

“Яшил” иқтисодиётга ўтишнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишдан иборат.

Бунга технологияларни модернизациялаш ва молиявий механизмларни ривожлантириш орқали эришилади.

Стратегияни амалга ошириш натижасида иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмалари 2010 йилдагига нисбатан 10 фоизга қисқартирилади.

Шунингдек, 100 фоизгача аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари замонавий арзон ва ишончли энергиядан фойдаланиш имконияти билан таъминланади.

Бундан ташқари, экологик жиҳатдан яхшиланган мотор ёқилғиси ва автомобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш кенгайтирилади, электр транспорти ривожлантирилади. 

Мавзуга оид