Ўзбекистон | 18:35 / 15.10.2019
81603
1 дақиқада ўқилади

Фото: Шавкат Мирзиёев ва Эрдўған Бокудаги норасмий учрашувда

Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси ходими Давут Гази Бенли Facebook'даги саҳифасида Ўзбекистон ва Туркия давлат раҳбарларининг бугун, 15 октябрь куни Бокудаги учрашувидан баъзи суратларни эълон қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған Озарбойжон пойтахтига Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида қатнашиш учун келишган.

Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси ходими тақдим этган суратларда Мирзиёев ва Эрдўған қуюқ саломлашиб, очиқ кайфиятда суҳбат қураётгани, норасмий даврада мезбон Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков ҳам борлигини кўриш мумкин.

Бундан олдин Шавкат Мирзиёев Боку саммити кун тартибидаги масалалар бўйича таклифларини билдиргани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид