Light | 20:36 / 16.10.2019
76294
3 дақиқада ўқилади

Йиртқич ва қурбон: 2019 йилда ёввойи табиатнинг энг яхши фотосуратлари

Кимгадир бу суратни яхшиси «Эҳ, бу антиқа жониворлар» танловига жўнатиш керак эди деган хаёл пайдо бўлиши мумкин. Аммо аслида Хитойнинг Няншан тоғида олинган бу сурат фожиалидир.

Бу суратда қишки уйқудан кейин оч ҳолда овга чиққан Тибет тулкиси айёрлик ишлатмоқда. Йиртқич аввалига ўзини ҳеч нарса кўрмаётгандек ва ҳеч нарса эшитмаётгандек тутади, кейин бирдан ўлжа томон ўгирилади - фотосуратчи шу вақтда камерасини «шиқиллатади». 

Тулки қўққисдан пайдо бўлиб суғурни чўчитиб юбормоқда. 

Суғурнинг оғзи очилиб қолган - бир зум ўтиб ҳаёт учун кураш бошланади ва бу кемирувчи жонзотнинг мағлубияти билан тугайди. Бу вазиятда уни онаси ҳам қутқариб қололмайди.

«Бу ҳаёт», дейди фотосурат муаллифи, Wildlife Photographer of the Year мукофоти ғолиби Юнцин Бао. Ушбу иш учун уни қўшимча равишда «Сутэмизувчилар ҳаракати» номинацияси бўйича ҳам мукофотлашди.

У бу кадрни «ушлаш» учун Тибет тоғлари ўртасида соатлаб сабр қилиб кутган. Унда албатта суғурнинг боши узилган ҳолатдаги суратлар ҳам бор.

Қуйида Лондон табиатшунослик музейи томонидан ёввойи табиатнинг энг яхши фотосуратлари учун топширилувчи Wildlife Photographer of the Year мукофотининг турли йўналишлар бўйича ғолиблари суратлари келтирилган.

“Ёввойи табиатнинг энг яхши ёш фотосуратчиси – 2019”. Круз Эрдманн (14 ёш)
“Феъл-атвор: сув ва қуруқликда яшовчилар ва судралиб юрувчилар”. Мануэль Плейкнер
“Феъл-атвор: қушлар”. Аудун Рикардсен
“Феъл-атвор: сут эмизувчилар". Инго Арндт
“Ҳайвонлар портрети”. Рипан Бисвас
“Атроф-муҳит”. Луис Виларино
“Шаҳарнинг тирик табиати”. Чарли Хэмилтон Жеймс
“Оқ ва қора”. Макс Во
“Ўсимликлар ва қўзиқоринлар”. Зорица Ковачевич
“Фотожурналистика жанридаги ёввойи табиат”. Алехандро Прието
“Жонзотлар ўз яшаш муҳитида”. Шанчжэнь Фан
“Сув остида”. Дэвид Дубилет
“Ёввойи табиат фотожурналисти: фототарих". Жаспер Дест
“Ёввойи табиат фотосуратчиси портфолиоси”. Стефан Кристманн.

Мавзуга оид