Спорт | 22:44 / 17.10.2019
35194
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг қимматбаҳо спорт брендлари маълум қилинди 

Спорт товарлари ишлаб чиқарувчи ёки спорт билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи компанияларга тегишли дунёдаги энг қимматбаҳо бренд яна Nike бўлди.

Бу ҳақда Forbes нашри хабар берди. 

Нашр мутахассисларининг баҳолашича, Nike брендининг қиймати 36,8 млрд долларни ташкил қилади.   

Энг қимматбаҳо бизнес-брендлар ўнталигига АҚШнинг кабел спорт телеканали ESPN (қиймати 13 млрд доллар), Adidas (11,2 млрд доллар), PepsiCo компаниясининг изотоник ичимликлари маркаси Gatorade (6,7 млрд доллар), Британия ва Ирландиядаги спорт телеканали бренди Sky Sports (4,4 млрд доллар), Puma (4 млрд доллар), АҚШдаги спорт кийим-боши ва пойабзали маркаси Under Armour (3,5 млрд), Мутлақ жангчилик чемпионати UFC (2,4 млрд доллар), АҚШнинг пуллик телевидение спорт тармоғи YES Network (1,5 млрд доллар) ва Reebok (800 млн доллар) кирган.

2019 йилда энг қимматбаҳо спорт воқеалари брендлари рейтингида америкача футбол бўйича мавсум ғолиби аниқланадиган Суперкубок учрашуви яна етакчилик қилмоқда. Суперкубок ўтказиладиган кунда реклама ва ҳомийлардан тушадиган ҳамда чипталар ва эсдалик совғалари сотилишидан олинадиган даромад 780 млн долларга баҳоланган.

Таъкидлаш жоиз, спорт воқеалари брендлари рейтингининг 4-ўрнига Россияда 2018 йил ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати қўйилган. Нашр мутахассисларининг таъкидлашича, Россияда ўтган жаҳон чемпионати ўйинларини 2014 йилги Бразилиядаги жаҳон чемпионатидагидан кўра 27,7 фоиз кўпроқ томошабин кузатган. ЖЧ-2018’дан олинган умумий тушум 282 млн долларни ташкил қилган. 

Мавзуга оид