Спорт | 00:57 / 19.10.2019
22268
1 дақиқада ўқилади

Италиянинг таниқли клуби банкрот деб эълон қилинди 

“Палермо” клуби энди Италия футбол харитасида йўқ. Жамоа ҳаттоки ҳаваскорлик лигаларида ҳам иштирок этмайди.

Клуб банкрот бўлди ва фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда Corriere dello sport нашри хабар берди. 

Палермо шаҳри суди клубнинг банкрот бўлганини тасдиқлаган. Клубнинг собиқ эгаси Маурицио Дзампаринининг ўғли Андреа судга 10 млн евролик қарзнинг бир қисмини тўлаб беришни таклиф қилган, бироқ бу қарорни ўзгартиришга етарли бўлмаган. 

Аввалроқ “Палермо” молиявий қоидабузарликларда айбланиб, Италия чемпионатининг D сериясига тушириб юборилганди. 1986 йилда ҳам клуб шу каби вазиятда фаолиятини тўхтатган, бироқ келаси йилдаёқ тикланган.

Клуб 1900 йилда ташкил топган бўлиб, уч марта Италия кубоги финалига чиққан ва 5 марта В серияда ғолиб бўлган.

Клуб учун ўз вақтида Хавьер Пасторе, Эдисон Кавани, Лука Тони каби моҳир футболчилар тўп сурган.

Мавзуга оид