Ўзбекистон | 21:15 / 22.10.2019
15590
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов: «Ўзбекистонда ҳам киберҳужумлар кўпайиб боряпти»

Ўзбекистонда ҳам, бошқа давлатларда бўлгани каби киберҳужумлар сони ортиб бормоқда. Мамлакатда 2019 йил бошидан буён ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ 8 миллионга яқин ҳолат қайд этилган бўлиб, уларнинг бир қисми юқори хатарга эга бўлган.

Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Москвада ўтаётган «Очиқ инновациялар» халқаро форумининг ялпи мажлисида айтиб ўтди.

«Шу сабабли мамлакатда рақамли маълумотларни ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс дастур қабул қилинган. Унинг доирасида ахборот хавфсизлиги соҳасида 70дан ортиқ ҳужжат тасдиқланди. Барча давлат институтларида маълумот узатишнинг ҳимояланган тармоқлари орқали электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилди», – деди Арипов.

Унинг сўзларига кўра, кўрилаётган чоралар натижасида Ўзбекистон Халқаро электр алоқа иттифоқининг глобал киберхавфсизлик индексида 40 поғона юқорилаб, 175 давлат орасида 52-ўриндан жой олган.

Бундан олдин, Абдулла Арипов мазкур форум давомида Ўзбекистондаги интернет тезлиги ҳақида гапиргани хабар қилинганди.

Мавзуга оид