Жаҳон | 23:00 / 25.10.2019
19652
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг стратегик бомбардимончи самолётлари Саудия Арабистонига етиб келди

Фото: Flickr

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик бомбардимончи самолётлари B-1B Lancer Саудия Арабистонидаги Шаҳзода Султон номидаги авиабазага етиб келди. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги (СЕНТКОМ) матбуот хизмати маълум қилди.   

Самолётлар АҚШдаги Ellsworth базасидан ҳавога кўтарилган.

“B-1B Lancer узоқ масофаларга мўлжалланган стратегик бомбардимончи бўлиб, ер шарининг исталган жойидаги рақибни йўқ қилиши мумкин. Бу шаҳзода Султон авиабазасининг жанговар амалиётлар олиб бора олишини намойиш қилади”, дейилган хабарда.

АҚШ мудофаа вазирлиги 11 октябрда Вашингтон Саудия Арабистонига қўшимча 3 минг аскар, иккита Patriot зенит-ракета мажсуаси батареясини, THAAD ракеталарга қарши мажмуасини ташлашини эълон қилганди. АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти бу қарорни 14 сентябрда Саудия Арабистонидаги иккита нефть корхонасига дронлар ёрдамида зарбалар берилгандан кейин қабул қилган. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни яманлик ҳусийлар ўз зиммасига олган.    

Бироқ Британия, Германия, Саудия Арабистони, АҚШ ва Франция ҳужум ортида Эрон турганини таъкидлаган. Теҳронда бу айбловлар асоссиз эканлиги айтилган.

Мавзуга оид