Жаҳон | 01:03 / 26.10.2019
31771
2 дақиқада ўқилади

D витаминининг кутилмаган фойдаси маълум қилинди 

Фото: Getty Images

Олимлар ултрабинафша нурланишнинг терига таъсирида ёки D витамини қабул қилинганда инсон ичагидаги бактериялар таркиби ўзгаришини аниқлашди. Мутахассисларнинг фикрича, D витамини организмнинг ҳимояловчи хусусиятларини анча яхшилайди. Бу ҳақда Frontiers in Microbiology нашрида маълум қилинган. 

Мутахассисларнинг эслатишича, қуёш нурининг таъсири организмда иммунитетни оширувчи D витамини ишлаб чиқилишига кўмак беради. Шунингдек, бу витамин қўшимчалар сифатида қабул қилинади. Бу сафар олимлар D витамини ишлаб чиқилиши ва инсон ичаги микробиоми таркиби ўртасида боғланиш бор-йўқлигини текширишга қарор қилишган.  

20 дан кўпроқ киши иштирок этган тажриба қишда ўтказилган. Иштирокчиларнинг бутун танаси бир дақиқадан 3 марта ултрабинафша нурланишга учратилган. Натижада тажриба охирида иштирокчиларнинг организмидаги бактериялар турфа хиллиги анча ошган. Шу билан бирга бир қисм иштирокчилар D витамини қабул қилган. Уларда тажриба охирида бактериялар таркиби сезиларли ўзгармаган.   

Мутахассисларнинг таъкидлашича, D витамини йўғон ичак саратонидан ҳимояловчи Lachnospiraceae оиласига мансуб бактериялар кўпайишига энг кўп таъсир қилган.
 

Мавзуга оид