Спорт | 13:10 / 03.11.2019
10902
2 дақиқада ўқилади

Ковалёв Алваресга ютқазди ва чемпионлик камаридан маҳрум бўлди

Россиялик боксчи, профессионал бокснинг ярим оғир (-79,4 кг) вазн тоифаси WBO йўналиши чемпиони Сергей Ковалёв (34-4-1, 29 КО) ўз камарини ҳимоя қила олмади.

2 ноябрь куни Лас-Вегасда у Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси (WBA) камарининг ўрта вазндаги амалдаги чемпиони, мексикалик Сауль Альваресга (53-1-2, 36 КО) ютқазди. Жанг 11-раундда россиялик боксчининг нокаути билан якунланди.

36 ёшли Ковалёв учун бу фаолиятидаги 39 жангдаги тўртинчи мағлубият бўлди, у 34 жангда ғалаба қозониб (29таси — нокаут билан), бир жангда дуранг натижа қайд этган. 29 ёшли Альваресда 53 ғалаба (36таси — нокаут билан), бир мағлубият ва икки дуранг бор. У профессионал рингдаги ягона мағлубиятини 2013 йилда Флойд Мейвезерга қарши жангда қабул қилган - ўшанда у 12 раундлик жанг якунида ҳакамлар овозига кўра мағлуб бўлиб, WBC ва The Ring камарларидан маҳрум бўлган, WBA камари америкалик боксчида қолганди.

Сергей Ковалёв 2019 йил февралида колумбиялик Элейдер Альваресга қарши реванш жангини ўтказиб, Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) версияси бўйича камарини (-79,38 кг вазн тоифасида) қайтариб олганди.

Мавзуга оид