Ўзбекистон | 19:55 / 07.11.2019
13585
1 дақиқада ўқилади

Пекин-Тошкент рейсини бажарган самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Пекин-Тошкент йўналиши бўйича HY-502 рейсини бажарган самолёти Хитойнинг Ланьчжоу Чжунчуань аэропортида режалаштирилмаган оралиқ қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда “Новости Ташкентского неба” Telegram-каналида хабар қилинди.

Шу сабабли Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Тошкент аэропортига 4 соатлик кечикиш билан келган. 

Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг ўзини ёмон ҳис қилгани сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, учувчиларга бу ҳақида хабар қилингач, улар йўналиш бўйича жойлашган энг яқин аэропортга қўнишга қарор қилишган.  

Мавзуга оид