Жаҳон | 18:33 / 18.11.2019
13525
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистондаги кўл яқинида бир ҳафта ичида ўн мингдан ортиқ қуш ўлди

Мутахассисларнинг фикрича, Ҳиндистондаги Самбхар кўли яқинида 10 мингдан ортиқ қуш "қуш ботулизми"дан ҳалок бўлган. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

Телеканалнинг қайд этишича, қушларнинг аксарияти бу ерга қишлаш учун келган. Аввалроқ улар қуш гриппидан ўлган деб ҳисобланаётганди.

Энди эса мутахассислар қушлар заҳарли моддалардан заҳарланиш оқибатида юзага келадиган "қуш ботулизми" касаллигидан ҳалок бўлганини айтишмоқда.

Кўл яқинида фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 70 нафар мутахассиси иш олиб бормоқда. 

Мавзуга оид