Жаҳон | 20:03 / 21.11.2019
19542
1 дақиқада ўқилади

Оксфорд луғати йил сўзини эълон қилди 

Инглиз тилининг Оксфорд луғати «иқлимий фавқулодда вазият» (climate emergency) сўзини 2019 йилнинг йил сўзи деб эълон қилди. Бу ҳақда New York Times нашри хабар берди. 

Йил сўзига, шунингдек, «иқлим ўзгаришига қарши кураш» (climate action), «эко-хавотир» (eco-anxiety), «қирилиш» (extinction) сўзлари даъвогарлик қилган.

“Биз фактларни кўздан кечирганимизда, иқлим билан боғлиқ масалалар биз ишлаган барча лексик бирликлар орқали ўтгани аён эди. Бу эса 2019 йилда инглиззабон дунёнинг ҳақиқий хавотири бўлганини кўрсатади”, деб айтган Оксфорд луғати муҳаррири Кэтрин Коннор Мартин.

“Сlimate emergency” атамасининг қўлланиши 2018 йилдан бери 100 маротаба ошган. 

Аввалроқ Кембриж луғати ҳам фойдаланувчилар сўровларига кўра йил сўзини эълон қилганди. Бу сўз “upcycling” (қайта ишлаш) сўзи бўлди. Таъкидланишича, бу сўз эски нарсаларни қайта ишлаш ёрдамида янгиларини ишлаб чиқаришни англатади.

Мавзуга оид