Ўзбекистон | 01:27 / 22.11.2019
6786
2 дақиқада ўқилади

Аҳолини рўйхатга олишга доир қонун қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 21 ноябрда ўтказилган мажлисида «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун учинчи ўқишда қабул қилинди ва маъқуллаш учун Сенатга юбориладиган бўлди.

Таъкидланишича, рўйхатга олиш орқали аҳолининг муайян даврдаги «фотосурати» яратилади. Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб, ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади.

Шунингдек, қатор ҳолатларда аҳолини рўйхатга олиш – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбайи бўлиб хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, мустақиллик йилларидаги илк рўйхатга олиш тадбирлари 2022 йил кузига белгиланган. Айни жараёнда уйларнинг ҳам рўйхати тузилади.

Мавзуга оид