Учкўприк туманида доимий равишда ток ўчаётгани юзасидан изоҳ берилди
«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати бир неча кундан буён Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида электр энергияси доимий равишда узилиши кузатилаётгани тўғрисидаги хабар юзасидан изоҳ берди.
«21 ноябрь куни Kun.uz расмий канали орқали эълон қилинган, «Ташқарида ХХI асрми?» сарлавҳали танқидий постдан сўнг вазият «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, шу куннинг ўзида мурожаатчи билан кўришиб, мурожаат бўйича келтириб ўтилган муаммолар ўрганилди.
Хусусан, истеъмолчи хонадони 35/10 «Шодлик» нимстанцияси, 10 кВ «Ширмон» фидерига уланган №557–сонли қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пунктига уланган бўлиб, ҳозирда «Тинчлик» МФЙ, Дўстлик кўчаси тўлиқ электр энергияси билан таъминланган. Трансформатор пункти нормал режимда ишламоқда.
Сўнгги кунларда ҳаво кескин совиши натижасида истеъмолчиларда электр энергиясига бўлган эҳтиёж ошган. Ой бошига нисбатан сўнгги кунларда истеъмол қилинаётган электр энергияси 1,5 баробарга ошган. Бу ҳолат нафақат Учкўприк тумани, балки вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида кузатилмоқда.
Мурожаатчи билан суҳбат давомида юқорида келтириб ўтилган ҳолатлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда вилоятнинг барча ҳудудлари тўлиқ назоратга олинди.
Истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли етказиб бериш мақсадида мутахассисларимиз томонидан тун-у кун тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.
Шу ўринда, истеъмолчиларимиздан электр энергияси ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларнинг исроф бўлиши олдини олиш, фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, шу билан бирга, электр жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизликка риоя этишни сўраб қоламиз», дейилади «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
22:57 / 21.12.2024
Фарғонадаги портлаш, Жиззахга янги ҳоким ва кадастрдан тадбиркорларга “қора хат” — ҳафта дайжести
21:23 / 21.12.2024
Фарғонадаги цехда юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди
16:56 / 20.12.2024