Жамият | 22:25 / 24.11.2019
6562
1 дақиқада ўқилади

Kun.uz танқидидан сўнг: Урганч шаҳри Жайҳун кўчасидаги уйнинг томи таъмирланди

Фото: Урганч шаҳар ҳокимлиги

Kun.uz сентябрь ойида Хоразм вилояти Урганч шаҳри Жайҳун кўчасидаги 42-уйнинг том қисмидаги таъмирлаш ишлари чала қолдириб кетилгани ҳақида мақола эълон қилган эди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги берган маълумотга кўра, ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борилиб, таъмирлаш ишлари бўйича муаммолар нимада эканлиги аниқланиб, уларни бартараф қилиш учун зарур чоралар кўрилган.

Фото: Урганч шаҳар ҳокимлиги

«42-уйнинг том қисмидаги таъмирлаш ишлари совуқ, ёмғир, қорли кунлардан олдин якунланди.

Шунингдек, Урганч шаҳридаги хонадонларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги яна бир марта назоратга олиниб, камчиликлар бартараф қилинди. Совуқ кунлар олдидан Жайҳун кўчаси 42-уйда истиқомат қилаётган аҳоли ҳам таъмирлаш ишлари якунланганидан хурсанд бўлишди», дейилади Урганч шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати берган хабарда.

Фото: Урганч шаҳар ҳокимлиги
Фото: Урганч шаҳар ҳокимлиги

Мавзуга оид