Спорт | 07:52 / 25.11.2019
5330
1 дақиқада ўқилади

Испания Дэвис кубогининг 6 карра ғолибига айланди

Фото: EPA-EFE/KIKO HUESCA

Теннис бўйича Испания эркаклар терма жамоаси Дэвис кубоги финалида Канадани мағлуб этиб, 6-марта кубокни қўлга киритди. Финал учрашувлари Мадридда бўлиб ўтган.

Финалнинг биринчи учрашувида испаниялик Роберто Баутиста-Агут канадалик Феликс Оже-Альяссимни мағлуб этди. 2-учрашувда Рафаэль Надаль Денис Шаповаловни доғда қолдириб, Испания терма жамоасига муддатдан аввал ғалаба келтирган.

Мусобақа қоидаларига кўра, ҳисоб 2:0 бўлганда жуфтликлар ўртасидаги учрашув ўтказилмайди.

Канада мусобақа финалида биринчи марта иштирок этди. Испания эса кубок соҳиби унвонини олишга 6-марта (2000, 2004, 2008, 2009, 2011, 2019 йиллар) муваффақ бўлди. 

Мусобақа мукофот жамғармаси 20 млн долларни ташкил қилган. У 1900 йилдан бери ҳар йил ўтказиб келинади. Ғалабалар сони бўйича рекордчи АҚШ ҳисобланади (32 марта). 

Мавзуга оид