Спорт | 12:09 / 06.12.2019
11516
2 дақиқада ўқилади

3 йиллик ташриф таққоси: Суперлигага қизиқиш пасаймоқда

Фото: Tribuna.uz

Суперлига-2019 учрашувларида мавсум давомида стадионларга ташриф буюрган томошабинлар сонини сарҳисоб қилиб, клубларнинг мухлис тўплаш борасидаги натижалари ҳақида маълумот бергандик.

 Бугун эса Суперлига ўйинларидаги сўнгги уч йиллик ташрифни ўзаро таққосладик. Афсуски, статистика Ўзбекистон чемпионатига мухлисларнинг қизиқиши ушбу мавсумдан яна пасая бошлаганлигини кўрсатмоқда.

 Жумладан, 2017 йилги мавсум якунларига кўра, Олий лиганинг ҳар бир учрашувига ўртача 4087 нафар томошабин тўғри келган бўлса, 2018 йилги Суперлига баҳсларига эса ўртача 6891 нафар мухлис ташриф буюрган. 2019 йилги Суперлигада бу рақам 5631 нафарни ташкил қилди. Ўтган йилги кўрсаткичлар билан таққослаганда, мухлислар ташрифи 19 %га камайганлигини билдиради.

 Олдинги мавсумда томошабинлар ташрифи борасида пешқадам бўлган «Навбаҳор»нинг Намангандаги ўйинларига ўртача 15 444 мухлис келган бўлса, бу йил бу сон 11 233 нафарга камайган.

 Ўтган мавсумда ўртача энг кам ташриф – 4264 нафар томошабин «Локомотив» уй ўйинларига тўғри келган бўлса, бу йил ўртача энг кам томошабин – 2254 нафар мухлис ОКМК ўйинларига тўғри келган.

 Томошабинлар ташрифи. Сўнгги уч мавсумдаги ҳолат:

 2019 йилги ҳолат: (ҳар ўйинда ўртача 5 631 томошабин)

1. НАВБАҲОР - 11.233 томошабин

2. ПАХТАКОР - 8.048

3. НАСАФ - 7.499

4. АНДИЖОН - 7.414

5. БУХОРО - 7.156

6. ДИНАМО - 6.883

7. СУРХОН - 5.894

8. СЎҒДИЁНА - 4.538

9. ҚЎҚОН-1912 - 4.502

10. ҚИЗИЛҚУМ - 4.411

11. МЕТАЛЛУРГ - 4.333

12, БУНЁДКОР - 2.378

13. ЛОКОМОТИВ - 2.292

14. ОКМК - 2.254

2018 йилги ҳолат: (ҳар ўйинда ўртача 6891 томошабин)

1. НАВБАҲОР - 15.444 томошабин

2. БУХОРО - 13.089

3. ПАХТАКОР - 10.893

4. БУНЁДКОР - 8624

5. НЕФТЧИ - 7830

6. ҚИЗИЛҚУМ - 7281

7. ҚЎҚОН-1912 - 6334

8. МЕТАЛЛУРГ - 6155

9. СЎҒДИЁНА - 5809

10. НАСАФ - 5607

11. ОКМК - 5266

12. ЛОКОМОТИВ - 4264

 2017 йилги ҳолат: (ҳар ўйинда ўртача 4087 томошабин)

1. БУХОРО - 11.337 томошабин

2. НАВБАҲОР - 10.240

3. ДИНАМО - 7.642

4. ҚЎҚОН-1912 - 6.983

5. ҚИЗИЛҚУМ - 6.429

6. НАСАФ - 4720

7. ПАХТАКОР - 4.207

8. ШЎРТАН - 3.603

9. ОЛМАЛИҚ - 2.968

10. СЎҒДИЁНА - 2.431

11. НЕФТЧИ - 2.423

12. МАШЪАЛ - 2.368

13. ЛОКОМОТИВ - 1.445

14. МЕТАЛЛУРГ - 1.164

15. БУНЁДКОР - 867

16. ОБОД – 778.

 Усмон Ибодов тайёрлади.

Мавзуга оид