Жамият | 14:09 / 06.12.2019
15219
1 дақиқада ўқилади

Чикагода Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди

Фото: Pixels

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 5 декабрь куни мамлакатимиз фуқароси У.Н. Чикаго шаҳридаги ўз хонадонида вафот этди.

ТИВ хабарига кўра, ҳозирги вақтда ўлим сабабини аниқлаштириш бўйича суд-тиббий жараёнлар олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган, дея аниқлик киритилади вазирлик маълумотида.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия изҳор этган ва АҚШнинг 35 штати (Аляска, Аризона, Калифорния, Коннектикут, Ҳавайи, Айдаҳо, Иллинойс, Индиана, Айова, Канзас, Мэн, Массачусеттс, Мичиган, Миннесота, Миссури, Монтана, Небраска, Невада, Нью-Ҳэмпшир, Нью-Жерси, Нью-Мехико, Нью-Йорк, Шимолий Дакота, Оҳайо, Орегон, Пеннсилвания, Пуэрто Рико, Род Айлэнд, Жанубий Дакота, Юта, Вермонт, Виргин Ороллари, Вашингтон, Висконсин, Вайоминг), шунингдек, Мексика, Марказий ва Жанубий Америка давлатлари ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда +1-212-754-7403 телефон рақамлари орқали мамлакатнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонасига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.

Мавзуга оид