Спорт | 12:11 / 09.12.2019
6822
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Крикет федерацияcи ташкил этилди

Фото: Getty Images

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Крикет федерацияcини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилган.

Қайд этилишича, мазкур ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистонда крикет спорт турини оммалаштириш ва ривожлантириш, унинг мавқеини ҳар томонлама ошириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат ҳисобланади.

Шу билан бирга, Адлия вазирлиги “Мақом мактаби” илмий-тадқиқот марказини давлат рўйхатидан ўтказди.

Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистонда мақом санъатини янада ривожлантириш, мақом санъатининг давр талабларига мос репертуарларини шакллантириш ҳамда мақом ижрочиларига қулай шароит ва кенг имкониятлар яратишдан иборат ҳисобланади.

Мавзуга оид