Жамият | 11:05 / 14.12.2019
8405
1 дақиқада ўқилади

Берунийда ЙТҲ юз берди: пиёда ҳалок бўлди, ҳайдовчи воқеа жойидан яширинган

Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида 11 декабрь куни соат 21:10ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани «Бийбазар» овул фуқаролар йиғини ҳудудида бошқариб кетаётиб, пиёда, шу ҳудудда яшаган С.У.ни уриб юборган.

Postda.uz нашрининг хабар беришича, ҳайдовчи тезда воқеа жойидан яширинган. Фуқаро С.У. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид