Ўзбекистон | 10:59 / 27.12.2019
7213
2 дақиқада ўқилади

«Ўздавкарантин» бошлиғига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари тайинланди.

«Ўздавкарантин» инспекцияси ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу лавозимни Нодир Валижонович Қосимов эгаллади.

Н. Қосимов 1978 йилда туғилган. 2002 йилда Тошкент Давлат шарқшунослик институтининг бакалавриат ва магистратура босқичларини тамомлаган.

2002 – 2007 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимидаги «Ўзпроммашимпекс» давлат ташқи савдо компаниясида етакчи лавозимларда ишлаган. 2007 йилнинг августидан 2008 йил апрелига қадар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимидаги ташқи савдо компанияларнинг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонасига раҳбарлик қилган.

2008 – 2010 йиллар давомида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги тизимидаги «Ўзмарказимпекс» ва «Ўзинтеримпекс» ташқи савдо компанияларида бошқарув лавозимларида ишлаган. 2012 – 2017 йилларда «Ўзбекенерго», «Ўзагротехсаноатхолдинг» ва GM Oʻzbekiston акциядорлик компанияларида фаолият юритган.

2017-2018 йилларда Туркманистондаги элчихона таркибида Ўзбекистоннинг Туркманистондаги савдо вакили, 2018-2019 йилларда Туркманистондаги элчихона маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид