Жаҳон | 23:24 / 03.01.2020
38106
1 дақиқада ўқилади

Генерал Сулаймонийнинг ҳарбий унвони вафотидан кейин оширилди 

Фото: Faisal Khan/ZUMAPRESS.com/Global Look Press

Ислом инқилоби соқчилари корпусининг “Ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони, АҚШ ҳарбийлари авиазарбаси вақтида ўлдирилган генерал Қосим Сулаймонийнинг унвони вафотидан кейин генерал-лейтенантгача оширилди. 

Rudaw порталининг маълум қилишича, марҳум генерал Эронда 1979 йилда юз берган Ислом инқилобидан кейин мамлакатнинг энг нуфузли мукофоти – Фахр медалини олган биринчи киши бўлди. 

Генерал Ироқ пойтахти Бағдодга келганда ҳамроҳлари билан зарбага учраган. Натижада у билан бирга яна 11 киши ҳалок бўлган. Сулаймонийни йўқ қилишга буйруқни шахсан АҚШ президенти Дональд Трамп берган.

Эрон қуролли кучлари бош штаби АҚШнинг бу ишини теракт деб атаган ва  “Ал-Қудс” қўмондонининг ўлдирилиши ортида турганлардан “шафқатсиз ўч олишдан” огоҳлантирган. 

Мавзуга оид