Жаҳон | 19:20 / 06.01.2020
30889
1 дақиқада ўқилади

Сергей Шойгу Туркия разведкаси ва Эрон бош штаби раҳбари билан гаплашди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Эрон қуролли кучлари бош штаби раҳбари Муҳаммад Багири билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилган.

Суҳбат давомида томонлар эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши мавзусини муҳокама қилишган. Бундан ташқари, Эрон ва Россия етакчи ҳарбий раҳбарлари Яқин Шарқ, хусусан Суриядаги вазият ҳақида гаплашишган.

Шойгу аввалроқ Туркия разведкаси раҳбари Ҳоқон Фидан билан ҳам телефон орқали мулоқот қилганди. 5 январь тунда ўтказилган суҳбатда томонлар мавзуси ҳам Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви бўлган.

Бугун, 6 январь куни Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Ангела Меркелни Москвага таклиф қилгани ҳақида хабар пайдо бўлди. 11 январь куни Германия ва Россия етакчилари Яқин Шарқда эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилганидан сўнг юзага келган мураккаб вазиятни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид