«Ўзбекнефтгаз»да яна раҳбар алмашди
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарувига янги раис тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» хабарида айтилган.
Қайд этилишича, «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси сифатида ишлаб келган Баҳодир Баҳромович Сиддиқов бошқа ишга ўтган.
Шу муносабат билан Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар Бухоро вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган. Ундан аввал эса - 2016 йилнинг март ойидан 2017 йилнинг январь ойига қадар вилоят ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. Ундан олдинроқ Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижрочи директори сифатида фаолият кўрсатганди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Сиддиқов 2019 йилнинг 14 февраль куни «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланганди.
Меҳриддин Абдуллаев «Ўзбекнефтгаз»нинг сўнгги 15 ой ичидаги тўртинчи раҳбари бўлди. Компанияга 2018 йил сентябригача Алишер Султонов, 2018 йил сентябридан 2019 йил февралигача Баҳром Ашрафхонов, 2019 йил февралидан 2020 йил январигача Баҳодиржон Сидиқов раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид
22:19 / 19.12.2024
Шавкат Мирзиёев газ қазиб олишни ошириш юзасидан йиғилиш ўтказди
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024