Жаҳон | 02:58 / 13.01.2020
50927
1 дақиқада ўқилади

Ироқда АҚШ ҳарбийлари жойлашган авиабазага ҳужум қилинди

Фото: Delo.ua

12 январда Ироқ шимолидаги Балад авиабазасига ҳужум қилинди. Америкалик ҳарбийлар жойлашган базага ҳужум вақтида 4 киши яраланган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Ироқлик ҳарбийлар баёнотида айтилишича, базага Бағдоддан 80 км шимолдан “Катюша” туридаги 8 та ракета билан зарба берилган.

Ҳарбий манбаларнинг маълум қилишича, ҳужум вақтида ироқлик аскарлар яраланган. Уларнинг таъкидлашича, 7 та ракета учиш-қўниш йўлагига тушган. Америкалик ҳарбийлар орасида жабрланганлар борлиги маълум қилинмаган.
 
Баёнотда ҳужум ортида ким турганига аниқлик киритилмаган.
 
8 январда Эрон қуролли кучлари “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан америкалик ҳарбийлар томонидан Ироқда фойдаланиладиган иккита объект - Бағдоддан 160 км узоқликда жойлашган Айн-ал-Асад авиабазаси ва мамлакат шимолидаги Эрбил аэропортига ракета зарбалари берган. 

Мавзуга оид