Жаҳон | 15:09 / 14.01.2020
22139
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг камёб қимматбаҳо металл 32 фоизга қимматлаб кетди

Фото: rock-cafe.info

Дунёдаги энг камёб қимматбаҳо металл – родий 2020 йил бошида 32 фоизга қимматлаб кетди. Ҳозир унинг бир унцияси 7975 долларни ташкил қилмоқда, деб хабар берди Bloomberg ахборот агентлиги. 

Нашрнинг таъкидлашича, металлга талаб унга автомобилсозликда қизиқиш кучайгани билан боғланган. Ушбу қимматбаҳо металл чиқинди газларнинг каталитик нейтрализаторларида қўлланади.

Металл 4 йилда 12 баробарга қимматлашган. Экспертлар 2020 йилда родий нархи 2008 йилдаги рекорд қиймат - 10 минг долларгача ошиб кетишини тахмин қилишмоқда.

Мавзуга оид