Туркия фуқаросини дўппослаган икки нафар фуқаро ушланди
2020 йил 9 январь куни соат 19:20ларда Бухоро вилояти Жондор тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 303 км.да, 31 ёшли Г.Х. ва 30 ёшли Ж.Р. маст ҳолатда йўлининг чеккасида бўла туриб, Туркия фуқароси 63 ёшли М.Д.нинг бошқарувида бўлган Туркия давлат рақам белгили “Mercedes-Benz” русумли юк автомашинасига ҳеч бир сабабсиз тошлар отиб, уни тўхтатишган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар ҳайдовчи М.Д.ни уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказишган. Фуқаро М.Д.,га олган тан жароҳати юзасидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса содир бўлган жойдан қонга ўхшаш доғлар олинган ва тегишли экспертизалар тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жондор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Г.Х. ва Ж.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б, д” бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан қарияга нисбатан содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган, улар жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
10:50 / 06.12.2024
РФ Тергов қўмитаси Қодировнинг Бастрикинга қарши даъволарига жавоб қайтарди
21:51 / 14.09.2024
Тошкентда ёш ишчини калтаклаган дўкон ходимига маъмурий иш қўзғатилди
19:06 / 14.09.2024
Inbazar дўконида ёш ходим хатоси учун калтакланди
09:45 / 10.09.2024