Жамият | 09:32 / 15.01.2020
30298
2 дақиқада ўқилади

Наманганда «Нексия» 30 нафар йўловчиси бўлган автобус билан тўқнашди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

2020 йил 14 январь куни соат 08:20ларда Наманган вилояти Уйчи туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Олмурут маҳалласи ҳудудидан ўтган “Наманган-Уйчи-Учқўрғон” автомобиль йўлининг 22-километрида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган М.Н. ишонч қоғози билан шу туманда яшовчи, 1946 йилда туғилган М.М.га тегишли “Нексия” русумли автомобилни бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

М.Н. қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Учқўрғон туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги (Наманган-Учқўрғон йўналишида қатновчи, автобус салонида 30 нафар йўловчиси бўлган) “Исузи” автобуси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Нексия” автомобили йўловчиси, Учқўрғон шаҳрида яшаган, 1960 йилда туғилган А.М. воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчи М.Н. ҳамда йўловчилари, Учқўрғон шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган А.Л. ва Учқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Х.Х. олган тан жароҳатлари билан касалхонасига ётқизилган.

Шунингдек, “Исузи” автобусининг 11 нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳушёрлик ва интизомини ёқтиради, буни ҳар доим ёдда сақланг”, - дейилади ЙҲХББ хабарида.

Мавзуга оид